2009 йилда Киев шаҳрининг 3 нафар фуқароси Максим Шацкихнинг Lexus LX-570 машинасини ўғирлаб кетиб, кейин уни футболчининг ўзига қайта сотишганди. Улар 6 йилга озодликдан маҳрум қилинишди.
"Лексус"нинг нархи 1 млн. гривна туради ва ўғрилардан бири Шацкихлар оиласи билан яқин алоқада бўлган. Ушбу шахс Максимнинг қариндошини ресторанга таклиф қилган ва унинг "Лексус"да келишини билган. Бу пайтда ўғрининг шериклари рестораннинг машиналар тураржойида машинанинг сигнализация тизимини ишдан чиқаришган ва уни олиб қочишган. Орадан бир неча кун ўтиб, улар 45.000 доллар эвазига машинани Максимга қайтариб беришган. Ўз навбатида Максимнинг танишини ресторанга таклиф қилиб, уни чалғитиб турган шахс ўғрилардан 3 минг доллар мукофот олган.
Энди 3 нафар ўғри ўзининг 6 йиллик умрини қамоқхонада ўтказадиган бўлди.