Кириш Регистрация
18/06 01:00 Англия 4-2 Хорватия
18/06 04:00 Гана 1-0 Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон 1-3 Колумбия
18/06 21:00 Чехия 1-1 ЖАР
18/06 23:59 Швейцария 4-1 Босния-Герцеговина
19/06 03:00 Канада 6-0 Қатар
19/06 06:00 Мексика 1-0 Жанубий Корея
19/06 23:59 АҚШ - Австралия
20/06 03:00 Шотландия - Марокаш
20/06 05:30 Бразилия - Гаити
20/06 08:00 Туркия - Парагвай
20/06 22:00 Нидерландия - Швеция

«Герта» - Дардаилар оилавий жамоаси!

Баҳо:
+ | -

Иккинчи Бундеслига стартида футболда жуда кам кузатиладиган ҳолат рўй берди.

«Герта» сафида 3 нафар ака-ука футболчи майдонга тушди - Мартон, Палко ва Бенц Дардаи. Яна бир томони, Берлин жамоаси бошқаруви катта Дардаи қўлида. Хуллас, асли венгриялик Паль Дардаи «Фортуна»га қарши ўйинда 3 нафар ўғлини жангга ташлади.

Паль Дардаи 1-тур ўйинида ўртанча ўғли - ҳимоячи Мартонни бошланғич таркибга киритди. Тўнғич ўғли - ҳужумчи Палко Дардаи эса 29-дақиқада жароҳатланган Мартен Винк­лер ўрнини эгаллади ва якунда кенжатой - ярим ҳимоячи Бенц ҳам сафга қўшилди (78-дақиқада Паскаль Клеменс ўрнига). Ҳаммаси яхши, фақат оилавий квадрупл «Герта»нинг мағлубиятдан қутқаролмади - 0:1. 

* 47 ёшли Пал Дардаи - «Герта» афсонаси ва рекордчиси. Бундеслигада жамоа учун 286 марта майдонга тушган собиқ футболчи 11 йилдан буён (бутун мураббийлик фаолияти) Берлин дружинаси тизимида ишламоқда. 

* 24 ёшли Палко Дардаи ўтган йили Венгрия миллий жамоасида дебют қилди. 

* 21 ёшли Мартон бундан 3 йил олдин, Бруно Лаббадия давридаёқ «Герта» асосий таркибига кирганди. Мухлислар уни клубнинг ўтган мавсумдаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этишди. 

* 17 ёшли Бенц айнан «Фортуна» билан баҳс орқали профессионал футболга қадам ташлади

Сўз

- «Герта» таркибидаги 24 нафар футболчи ҳам мен учун ўғил мақомида. Палко шунчаки, улардан бири. Мартон ва Бенц ҳақида ҳам шу гап... Паль Дардаи («Герта» бош мураббийи).

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 15:28, 14.08.2023.
Ўқилди: 1117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Тимур Кападзе Ўзбекистоннинг Колумбияга қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [13910]

Суперкомпютер Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳдан чиқиш имкониятини баҳолади [13820]

Зидан Мессидан 3 та гол ўтказган ўғлига тасалли берди [9731]

Қозоғистонда Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги мағлубиятига баҳо берилди [4011]

Шмейхель: «Мартинес Бельгиянинг олтин авлодини барбод қилди, энди навбат Португалияга» [3469]

Ўзбекистон ФИФА рейтингида неча поғона пастга тушди? [3130]

Португалиялик футбол агенти терма жамоасининг Ўзбекистон устидан ғалаба қозонишига шубҳа билан қарамоқда [2733]

ЖЧ-2026: Канада Қатарни тор-мор этди, Осиё вакиллари ўйинни 9 киши бўлиб якунлашди [2439]

«Биз мўъжизалар ярата оламиз». Талғат Байсуфинов Ўзбекистон терма жамоасига мурожаат қилди [2407]

Хабиб Нурмагомедов ЖЧ-2026'нинг учта асосий фаворитини маълум қилди [2228]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик