Италия «А» сериясининг 13-туридан ўрин олган дастлабки икки учрашуви ҳам дуранг билан интиҳо топди. Турнинг икки марказий учрашуви, «Ювентус» - «Лацио» ва «Наполи» - «Милан» жуфтликларида ғолиб номи аниқланмади.
Дастлабки учрашувда ҳисоб очилмаган бўлса, Неаполда иккала жамоа ҳам иккитадан гол киритиб бир очкони бўлиб олишди. Ушбу натижаларда кейин «Ювентус» ҳисобидаги очколари сони 32тага, «Наполи» ҳисобидаги очколари сони эса 27тага етди. Бу жамоалардан битта кам учрашув ўтказган «Интер» эртага ғалаба қозонадиган бўса, пешқадамга янада яқинлашиб олиши мумкин бўлади. «Фиорентина»да ҳам «Наполи»га етиб олиш имконияти юзага келмоқда.
ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ
13-тур
ЮВЕНТУС – ЛАЦИО 0:0
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Бардзальи, Кьеллини, Маркизио, Исла (Пепе, 70), Асамоа, Погба (Бендтнер, 84), Видаль, Куальярелла (Матри, 66), Джовинко.
Лацио: Маркетти, Раду, Бьява, Диас (Сиани, 20), Конко, К. Ледесма, Эрнанес, Кандрева, А. Гонсалес, Брокки (Эдерсон, 57), Клозе (Козак , 81).
Огоҳлантиришлар: Бонуччи (48), Маркетти (52), К. Ледесма (90), Видаль (90).
НАПОЛИ – МИЛАН 2:2 (2:1)
Голлар: 1:0 – 5 Инлер, 2:0 – 30 Инсинье, 2:1 – 44 Эл-Шааравий, 2:2 – 83 Эл-Шааравий.
Наполи: Де Санктис, Гамберини, П.Каннаваро, Кампаньяро, Джемаили, Гамшик, Инлер, Суньига (Доссена, 88), Маджо (Варгас, 89), Инсинье (Место, 66), Кавани.
Милан: Аббьяти, Де Шильо, Ачерби, Мексес, Констан, Ночерино, Н. де Йонг, К. Боатенг (Робиньо, 80), Монтоливо (Паццини, 76), Эл-Шааравий, Боян (Ньян, 85).
Огоҳлантиришлар: Кавани (52), Кампаньяро (63), П.Каннаваро (64), Боян (78), Эл-Шааравий (90).