Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳужумчиси Тео Уолкотт Англия чемпионати 12-тури «Тоттенҳем»устидан (5:2) ҳисобдаги қозонилган ғалаба ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ушбу ғалабадан сўнг, ўзимизга бўлган ишонч янада ортирди. Имконятимиз борича ҳаракат қилдик ва ҳақли ғалабага эришдик. Яқин орада жароҳат олган футболчилар сафга қайтади. Агар шу тарзда ўйнашни давом этирсак, турнир жадвалида ҳам яхши ўринларда юрамиз", -дея Уолкотт сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.













