"Челси"нинг янги аъзоси Мойсес Кайседо ўзининг ёшликдаги фаолияти давомида "кўклар" сафида ўйнаган кимларга ҳавас қилганини айтиб берди.
“Макелеле ва Канте мен учун илҳом манбаи бўлди. Улар майдонда ҳам, унинг ташқарида ҳам камтар эди. Ўйлайманки, биз қандайдир жиҳатдан ўхшашмиз, лекин улар яхшироқ. Энди янги жамоам учун боримни бераман”, - дейди футболчи.
14 август, душанба куни “Челси” Кайседо билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 21 ёшли футболчи билан 8 йиллик шартнома имзоланди, у яна бир мавсумга узайтирилиши мумкин.