Роберто Манчини Италия терма жамоасини Лучано Спаллетти бошқаришини маълум қилди.
— Вазият ўзгариши мумкинмиди? Гравина сизни ушлаб қолишга ҳаракат қилишини кутганмидингиз?
- Албатта. Агар бирор киши бирор нарсани хоҳласа, у вазиятни ўзгартиришга қодир.
- Ҳозир шундай имконият борми?
- Йўқ. Ўйлайманки, улар Спалеттини тайинлашди, унга энг яхши тилакларимни билдираман”, - деди Италиянинг собиқ бош мураббийи Correira Della Sport нашрига берган интервьюсида.
13 август куни Манчини ўз хоҳишига кўра Италия терма жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этди. Бу Евро-2024 бошланишига 10 ой қолганида содир бўлди.