«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида Кевин де Брюйненинг қанча вақтга майдонга туша олмаслигига ойдинлик киритди.
Бельгиялик ярим ҳимоячи, ўзингизга маълумки, сонини биринчи марта жароҳатлаётгани йўқ. Бу АПЛ 1-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши ўйинда («шаҳарликлар»нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси) юз берди.
«Жарроҳлик зарурми ёки керак эмасми, яқин кунларда қарор қабул қилинади. У уч ёки тўрт ойни ўтказиб юбориши мумкин», - деди Гвардиола BBC сайтида.