"Ювентус" ярим ҳимоячиси Энцо Барренечеа фаолиятини "Фрозиноне"да давом эттиради. 22 ёшли аргентиналик янги жамоага 2024 йилнинг ёзига қадар ижара асосида қўшилди.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 900 минг еврога баҳоламоқда. У аввалроқ "Сьон" ва "Ньюэллс Олд Бойз" клубларида ўйнаган.