Яқиндагина эшитган хабар сиз-у бизни, яъни “Насаф” мухлисларини хурсанд қилгани сир эмас. Энди Бердиев келди, мана энди хақиқий футбол ҳақида гапирсак бўлади. “Насаф”ни Тошев оғир ахволда қолдириб кетди, лекин Бердиев унга жамоани жуда яхши ҳолатда топширган эди.
Албатта, Бердиев деярли "ярали" жамоани олмоқда, шу боис унга осон бўлмайди. Тошев даврида жамоа мағлубият-у омадсизликларга кўп дуч келди, шу боис бу нарса футболчиларимизнинг онгларига ёд бўлиб қолмаган бўлса бўлди, лекин бундан у даражада қўрқмасак ҳам бўлади — «БЕРДИЕВ ҚАЙТДИ, БЕРДИЕВ ҲАММАСИНИ УДДАЛАЙДИ!».
Энди минг афсуслар бўлсинки, жамоамиз бронзадан ҳам айрилиб қолди, деярли, лекин футболда кутилмаган воқеалар кўп бўлади, шу боис бронзадан умидни узмаймиз! Тошев бўлганда, рости умидни узардик, энди эса ўша умид қайтиб келаяпти, ишонч қайтаяпти, ишонч!
Объектив гапирганда, бронза олиш учун "Локо" охирги турда ғалаба қозона олмаслиги, “Насаф” эса “Динамо”ни ютиши керак. Бу "мумкин"ми? Албатта-да! "Локо" ким билан ўйнайди? Шиддатли “Шўртан” биланда! “Шўртан” ёрдам қилсагина, “Насаф” бронзага эришиши мумкин, акс ҳолда...
Лекин, ўша ўйинда “Шўртан” ижобий натижа қайд эта олмаса, хафа бўлиш йўқ, чунки “Насаф” ўзини шу аҳволга ўзи солди, “Шўртан”дан умид эса оддийгина умид, холос!
"Локо" шунчалик кучлими? Жамоа кучли бўлса, “Насаф”га бугун 5та тўп урарди! Охирги вақтдаги “Насаф”ни аутцайдерлар ҳам қийнашар эди. “Насаф” ўйинга умуман тайёр эмаслиги кўриниб қолди. Лекин футболчиларимизга эътироз ноўрин. Чунку бу футболчилар Бердиев вақтида яхшигина ўйнаб турганди, Тошев келиб эса ҳаммаси чилпарчин бўлди, қўйди.
Бугун стадионда мухлислар Тошевни сўкишдан ташқари яна бир овозда «БЕР-ДИ-ЕВ» деб бақиришди, бу одамни қувонтиради, албатта!
Шу ўринда, “Шўртан”жонимизга "Локо" билан ўйинда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!!!!! ОЛҒА, ҚАШҚАДАРЁ сен билан, “ШЎРТАН”!!!
Олим Толипов