"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фатига "Атлетико" қизиқиш билдирмоқда.
Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" Жоау Феликс эвазига Фатини "матрасчилар"га таклиф қилди, мадридликлар эса рад этди. Шунга қарамай, журналист Алекс Сильвестрнинг хабар беришича, 20 ёшли испаниялик ҳали ҳам "Атлетико" учун қизиқарли вариант. Мадрид клуби ижрочи директори Гил Марин агент Хорхе Мендес билан учрашиб, Фатини бу трансферга кўндиришга ёрдам беришини сўради.
Қайд этилишича, Ансу Фати билан шартнома имзоланиши "Барселона" тарбияланувчисининг қобилиятидан қойил қолган "Атлетико" бош мураббийи Диего Симеоненинг илтимосидир.