"Интер Майами" юлдуз ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс ўзининг ижтимоий тармоқларида Лига кубоги ½ финал учрашувида "Филадельфия" устидан қозонилган ғалабага фикр билдирди.
“Бутун жамоанинг ажойиб ўйини ва финалга чиқиши. Қани, "Интер Майами", биз буни қилишимиз керак ”, деди испаниялик футболчи ижтимоий тармоқдаги постида.
Учрашув “Интер Майами”нинг 4:1 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан якунланди. Жамоадаги голлардан бири аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси ҳисобига ёзилди.