Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Касорла Сегунда клуби билан шартнома имзолади

Баҳо:
+ | -

Машҳур испаниялик ярим ҳимоячи Санта Касорла ўз фаолиятини Испаниянинг иккинчи кучли дивизиони вакили - "Реал Овьедо" жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда унинг янги жамоаси матбуот хизмати расман маълум қилди.

38 ёшли футболчи эркин агентга айланди ва клуб билан бир йиллик шартнома имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Касорла шу ёзда Қатарнинг "Ас-Садд" жамоасини тарк этганди. Испаниялик футболчи сўнгги уч йил давомида унинг таркибида ўйнади. Аввалроқ у Лондоннинг “Арсенал”, “Вильярреал”, “Малага” клублари футболчиси сифатида танилган, бир неча бор Испания терма жамоасига чақирилган.

Эслатиб ўтамиз, Касорла ўзининг ўсмирлик йилларида – 1996 йилдан 2003 йилгача "Реал Овеьдо" клуби академиясида ўйнаган. 17 ёшида у "Вильярреал"га кўчиб ўтди ва у ерда профессионал фаолияти бошланди.

 

Киритилди: 22:15, 16.08.2023.
Ўқилди: 1118 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12550]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6422]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5124]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [4419]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4154]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3405]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2535]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1995]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1872]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1861]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик