"Рома"нинг янги ярим ҳимоячиси Ренату Саншеш трансферидаг сўнг журналистлар билан суҳбатлашди.
Чоршанба куни римликлар португалияликни "ПСЖ"дан сотиб олиш мажбурияти билан ижарага олганини эълон қилишди.
“Сўнгги ҳафталарда ўйнамадим, лекин ўзимни тайёр ҳис қиляпман. Биринчи ўйинга яхшироқ тайёргарлик кўриш учун ҳали вақтим бор.
Мен "Рома"нинг баъзи ўйинларини кўрдим, масалан, ғалаба қозонган Конференциялар лигаси финали, Европа лигаси финали. Ўйлайманки, бу мавсумда ҳам муваффақиятни такрорлай оламиз.
"Рома" ажойиб тарихга эга. Ҳар қандай йирик клуб сингари биз ҳам, қайси турнир ҳақида гапирмасак ҳам, доимо ғалаба қозонишга интилишимиз керак", - дея Саншеш сўзларини келтиради TMW нашри.