"Наполи" бош мураббийи Руди Гарсия жамоа ярим ҳимоячиси Хвича Кварацхелия ҳақида бир неча сўз айтди.
“Квара ҳали ҳам олдинга силжиши мумкин. У тўпни оёғида ушлаб турганда даҳо бўлади ва уни томоша қилиш завқ бағишлайди”, — деди Гарсия.
Хвича Кварацхелия ўтган ёздан бери "Наполи"да. Грузин клуб учун 43 та расмий ўйинда 14 та гол ва 17 та голли узатмани амалга оширган.