«Барселона» «Атлетико Мадрид» билан Жоау Феликснинг трансфери борасида музокаралар олиб бормоқда.
Журналист Жанлука Ди Марционинг ўз сайтида хабар беришича, каталонияликлар 23 ёшли португалияликни бир мавсумга ижарага олиш учун 6-7 миллион евро таклиф қилишган.
Transfermarkt портали футболчининг нархини 50 миллион еврога баҳоламоқда. Феликснинг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.
2022/23 йилги мавсумнинг иккинчи қисмида Феликс «Челси»да ижара асосида ўйнади. У Лондон клуби сафида 20та ўйинда 4та гол урган.