19 ёшли сербиялик ҳужумчи Марко Лазетич "Милан"ни тарк этишга яқин турибди, бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқ орқали маълум қилди.
Журналистга маълум бўлишича, умидли футболчи билан "Фортуна" шартнома имзолайди. Нидерландия клуби футболчини кейинги мавсум охиригача ижарага беради.
Лазетич ўтган йилнинг январь ойидан бери "россонерилар"да тўп тепмоқда.













