Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

ЎФФ Терма жамоалар маркази Мураббийлар кенгаши мажлиси бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

20 ноябрь куни ЎФФ Терма жамоалар марказида Мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда терма жамоалар мураббийлари ЎФФ Терма Жамоалар Маркази директори Асқар Толибжоновга 2013 йилги мусобақаларга тайёргарлик дастурини тақдим этишди.

Мажлисда биринчи бўлиб сўз олган терма жамоалар директори Рустам Акрамов, 2013 йилги мусобақаларга тайёргарлик дастурини Европа минтақасидаги йиғин ва Европа жамоалари билан ўйинлар асосида тузиш кераклигини таъкидлади. «Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоалари Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиб, ўз номларига эга бўлишди. Бундан буёғига бизнинг ўртоқлик учрашувларини ўтказиш бўйича таклифларимизга рози бўлишади. Рад этишмайди», - дейди Рустам Акрамов.

БАА мамлакатида бўлиб ўтган U-19 ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида муваффақиятли иштирок этиб, келаси йили Туркияда бўлиб ўтадиган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Аҳмаджон Мусаев, 2013 йилги мусобақага тайёргарликни Европа қитъасида ўтказиш орқали янада ўсишга эришиш мумкинлигини қўшимча қилди.

«Европа жамоалари билан аввалдан келишиб қўйиш муҳим. Улар учун ҳам биз сингари ранг-баранг рақиб керак. Бу борада улар билан келишувга эришиш мумкин», - деди Аҳмаджон Мусаев.

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиев ҳам, Рустам Акрамов ва Аҳмаджон Мусаевларнинг фикрини қўллаб-қувватлади. «Айни пайтда фақат Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати иштирокчилари маълум. Биз шу ёш тоифасидаги қитъа чемпионатлари ўтказиладиган мамлакатларга боришимиз, ўша ерда йиғинлар ўтказишимиз керак. Масалан, ўсмирлар ўртасидаги Европа чемпионати Словакияда ўтказилади. Турнир иштирокчилари билан ўша ерда ўйнаш мумкин», - деди Дилшод Нуралиев.

Мураббийлар кенгашида, Ўзбекистон милий терма жамоаси, ёшлар ҳамда ўсмирлар терма жамоалари мураббийларидан ташқари, аёллар терма жамоасидан ҳам вакиллар иштирок этишди ва 2013 йилги мусобақа ва йиғинлар учун тайёргарлик режасини тақдим этишди. Мажлис якунида Ўзбекистон терма жамоаларининг тайёргарлик дастурлари асосида, ЎФФ 2013 йилги мусобақалар ва йиғинлар учун ҳаражатлар сметасини тайёрлаши айтиб ўтилди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 11:46, 20.11.2012.
Ўқилди: 4977 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.