Жума куни "Ливерпуль" Ватару Эндо билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 30 ёшли япониялик футболчи "Штутгарт"дан трансфери якунланганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Энди мен катта клубга, "Ливерпуль"га қўшилганимдан жуда хурсандман ва жуда ҳаяжондаман. Бу ажойиб ва бу менинг орзуим. Дунёнинг энг йирик клубларидан бири билан Премьер-лигада ўйнаш менинг орзуим бўлган. Менинг орзуим амалга ошди.
“Энфильд”да “Ливерпуль” мухлислари қаршисида ўйнашни сабрсизлик билан кутяпман. Мен "олтилик" позициясида ўйнайман ва мен кўпроқ ҳимоячига ўхшайман. Ўйлайманки, мен янги жамоамга ҳимояда ёрдам бера оламан”, деди Эндо клуб матбуот хизматига.