"Бавария" Бундеслиганинг 1-тури доирасида "Вердер"ни меҳмонда мағлуб этди - 4:0.
Мюнхенликлар 4-дақиқадаёқ ҳисобни очишди - Харри Кейннинг узатмасидан Лерой Сане гол урди. 75-дақиқада Кейннинг ўзи Томас Тухель жамоасини ҳисобдаги устунлигини мустаҳкамлади. 90-дақиқада Сане дубль қайд этиб, ҳисобни йирик кўринишга келтирган бўлса, 90+4-дақиқада эса захирадан майдонга тушган Матис Тель таблодаги якуний натижани ўрнатди.
Бу ўйин Кейннинг "Бавария"нинг асосий таркибидаги дебюти эди. Ёзги трансфер ойнасида 30 ёшли инглиз футболчиси "Тоттенхэм"дан кўчиб ўтди.
Бундеслиганинг навбатдаги турида "Бавария" ўз майдонида "Аугсбург"ни қабул қилади. "Вердер" иккинчи турда "Фрайбург" меҳмони бўлади.