«Тоттенхэм» бош мураббийи Анге Постекоглу жамоанинг ёзги трансфер ойнасидаги режалари ҳақида гапирди.
Матбуот анжуманида австралиялик мутахассис журналистларга жамоа таркибини қисқартириш зарурлиги ҳақида гапирди.
Постекоглунинг айтишича, «Тоттенхэм»нинг мақсади - бир қанча ўйинчиларни кетказиш, шунингдек, янги ўйинчилар жамоага қандай ёрдам беришини баҳолаш.
Айтиш жоизки, ҳозирда «Тоттенхэм» сафида 34 нафар футболчи бор.