Элье Ваи "Челси" ўрнига "Ланс"га ўтди.
"Монпелье" ўзининг энг яхши тўпурарини 35 миллион еврога сотди, деб хабар беради L'Equipe.
Ҳужумчи Франциянинг чемпионатининг сўнгги мавсумида иккинчи ўринни эгаллаган жамоа билан 5 йиллик шартнома имзолади.
Хабарларга кўра, "Челси", "Вест Хэм" ва "Айнтрахт" ҳам Ваига даъвогарлик қилган.
Лига 1да ўтган мавсумда ҳужумчи 33 ўйинда 19 та гол урган.