"ПСЖ" ярим ҳимоячиси Марко Верратти Саудия Арабистонига ўтишга яқин турибди. Италиялик футболчи "Ал-Аҳли" билан шартнома борасида келишиб олди, деб хабар беради L'Equipe.
Манбага кўра, футболчига "Ал-Ҳилол" ҳам даъвогарлик қилмоқда, у ҳам футболчи билан шартнома бўйича келишиб олган, бироқ уларнинг италияликнинг 30 миллион евролик трансфери бўйича таклифи "ПСЖ" раҳбарияти томонидан рад этилган. Шу тариқа, парижликлар талаб қилган сумма бўйича келишиб олишга энг яқин "Ал-Аҳли".
Шунингдек, манбанинг хабар беришича, Саудия клуби Миланнинг “Интер” клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханўғлуга қизиқиш билдирмоқда.
Марко Верратти "ПСЖ"га 2012 йилда Италиянинг "Пескара" клубидан келиб қўшилган эди. Париж клуби сафида футболчи 300 дан ортиқ ўйин ўтказган. У Франция чемпионати, Суперкубоги ва Франция кубогининг кўп карра ғолиби.