Кириш Регистрация
16/06 03:00 Саудия Арабистони 1-1 Уругвай
16/06 06:00 Эрон 2-2 Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция 3-1 Сенегал
17/06 03:00 Ироқ 1-4 Норвегия
17/06 06:00 Аргентина 3-0 Жазоир
17/06 09:00 Австрия 3-1 Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия
18/06 21:00 Чехия - ЖАР
18/06 23:59 Швейцария - Босния-Герцеговина

«Атлетико» Альваресни Инглиз клубига сотишга тайёр, аммо битта муаммо бор

Баҳо:
+-1 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Хулиан Альваресга бошқа клублар томонидан қизиқиш ҳамон сақланиб қолмоқда.

Аргентиналик футболчига асосий даъвогар сифатида «Барселона» тилга олинаётган эди, бироқ «матрасчилар» ижрочи директори Мигел Анхель Хил Жоан Лапортага ҳужумчини Каталонияга қўйиб юбормасликларини аниқ тушунтирди, дея хабар бермоқда журналист Жота Жорди. «Атлетико» Лондоннинг «Арсенал» клуби билан дастлабки келишувга эга, аммо футболчи ўз фикрида қатъий турибди: у «Барса»га ўтишни хоҳлайди, Англияга қайтиш варианти эса уни қизиқтирмайди.

Хулиан Альвареснинг трансфер қиймати Transfermarkt портали томонидан 100 миллион еврога баҳоланмоқда. Ўтган ҳафтада Мадриднинг «Реал» клуби 26 ёшли футболчи учун 150 миллион евро таклиф қилганди, бироқ рад жавобини олди.

Киритилди: 06:00, 17.06.2026.
Ўқилди: 2320 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик