Мадриднинг “Атлетико” клуби “Гранада” ҳужумчиси Саму Омородион билан шартнома имзолаганини эълон қилди. 19 ёшли Нигерияда туғилган испаниялик футболчи билан 5 мавсумлик шартнома имзоланди.
Испания чемпионатининг жорий мавсуми ҳужумчи учун дебют бўлди. "Гранада" учун биринчи ўйинда у "Атлетико" дарвозасига гол урди.
Омородион Испания ўсмирлар терма жамоаси учун 5 та ўйинда 1 та гол урган.