«Барселона» 2024 йил ёзда «Бавария» вингери Лерой Санени сотиб олиш ниятида.
27 ёшли футболчи 2016 йилда «Шальке»ни тарк этганидан сўнг «Манчестер Сити»да катта таассурот қолдирди, икки марта Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритди ва кетма-кет ўйинларда муҳим гол ва голли узатмаларни амалга оширди.
Саненинг Премьер-лигадаги ҳаракатлари «Бавария»нинг эътиборини тортди, мюнхенликлар германиялик футболчини 2020 йилда ўз ватанига қайтариш учун 41,8 миллион фунт стерлинг тўлаган.
Сане «Бавария» либосида 135 ўйинда майдонга тушиб, 40 та гол урган ва 37 голга ассистентлик қилган, шу жумладан, ўтган ҳафта Бундеслиганинг биринчи турида «Вердер» устидан қозонилган ғалабада дубл қайд этди.