Кириш Регистрация
04/11 00:45 Интер 1-0 Венеция
04/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Бетис
04/11 19:00 Ал-Васл 1-1 Ас-Садд
04/11 21:00 Ал-Аҳли (СА) 5-1 Аш-Шорта
04/11 21:00 Персеполис 1-1 Ал-Ғарафа
04/11 22:30 Эмполи 1-0 Комо
04/11 22:30 Парма 0-1 Женоа
04/11 23:00 Ал-Ҳилол 3-0 Истиқлол
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост - Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале - Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе - Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим - Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор - Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

ФИФА.com: Эрон терма жамоасига назар

Баҳо:
+ | -

ФИФА расмий сайти Эрон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги иштироки ҳақида мақола чоп этди.

Эрон терма жамоаси ўз майдонида мағлубиятга учраганидан кейин Бразилияда ўтадиган ЖЧ-2014га чиқиш учун имкониятни йўқотгандек кўринмоқда.

Карлос Кейруш жамоаси шуниси билан фахрланиши мумкинки, терма жамоа 3 йил давоми "Озодий" стадионида 15та ўйинда мағлубиятга учрамаганди. Эронликлар сўнгги бор 2009 йилнинг март ойида ЖЧ-2010 саралаш баҳсида Саудия Арабистонига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Ўтган ҳафтада эса Ўзбекистонга қарши ўйинда ягона гол эвазига учралган мағлубият туфайли жамоа гуруҳда пешқадам бўлиб олишдан маҳрум бўлиш билан бирга, саралаш босқичидаги имкониятини ҳам пасайтириб юборди. Ўзбекистон эса гуруҳ карвонбошисига айланиб олган бўлса, Эрон тўплар нисбатига кўра Жанубий Кореядан кейин 3-ўринни эгаллаб турибди.

Ўзбекистон билан ўйинда "Тим Мелли" (Эронни шундай аташади) яратилган вазиятлардан фойдалана олмади. Рақиб эса Сервер Жепаровнинг узатмасидан кейин Бақоевнинг голи туфайли ғалабага эришди. Карлос Кейруш жамоаси саралашнинг аввалги босқичида барчадан кўп гол киритишга муваффақ бўлишганди — 17та гол. Бу босқичда эса улар Ливан билан бирга энг кам гол урган жамоа бўлиб туришибди — 2та.

Ўтган ҳафтадаги мағлубиятдан кейин эронлик мухлислар хавотирга тушиб қолишди. Терма жамоа ЖЧ-1998 саралашида 13та гол урганди. Бу кўрсаткич гуруҳ ғолиби Саудиянинг голларига нисбатан 5тага кўп эди. ЖЧ-2006да эса улар 7та гол уришди, аммо бу Мундиалга чиқишга етарли бўлди. Терма жамоа ЖАР-2010га чиқа олмаган саралашда эса Эрон 8та гол уришга муваффақ бўлганди.

Али Дайидан кейин Эронда ёрқин ҳужумчилар ажралиб чиқмади. "Сепоҳон" ҳужумчиси Муҳаммад Халатбарий, 22 ёшли Карим Ансорифард, "Фулхэм" форварди Ашкон Дежога ва Бельгия чемпионатида тўп сурувчи Ризо Қучоннажод ҳозирги Эроннинг ҳужум чизиғини ташкил қилади. Лекин на улар ва на жамоа сардори Жавод Некуном Ўзбекистон дарвозасига йўл топа олишмади. Буни Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам таъкидлади: "Эрон яхши вазиятлар яратди, аммо бизнинг ҳимоямизни ёриб ўта олмади. Биринчи ўйинда эса худди шундай вазият бизда содир бўлганди".

Эрон терма жамоаси бош мураббийи ёрдамчиси Антонио Симоэш: "Биз яхши ўйнадик. Аммо ғалаба учун футболчилар айрим вазиятларда бир-бирларини етарлича қўллаб-қувватлашмади", дея айтиб ўтди.

Мағлубият "Тим Мелли" учун аччиқ бўлган бўлса-да, Эрон футбол федерацияси президенти Али Каффашиён бош мураббийни қўллаб-қувватлади: "Кейруш — яхши мураббий ва у ўз ишини давом эттиради. У Эрон футболи борасида яхши тасаввурга эга".

Энди Карлос Кейруш олдида терма жамоасни Қатарга қарши ўйинга (4 июнь) тайёрлаш учун 6 ойдан кўпроқ вақт бор. У янги футболчиларни синаб кўриш мақсадида Ғарбий Осиё футбол федерацияси чемпионатига ёшларни олиб боришга қарор қилди. Шунингдек, Кейруш Европада тўп сураётган янги эронлик футболчиларни излаб топишни мақсад қилган. У Германиянинг "Айтрахт" жамоаси дарвозабони Даниель Даварийни кузатишни ният қилган.

"Асосий вазифамиз — кейинги ўйинга муносиб тайёрланиш. Биз бошқа жамоаларни ҳурмат қиламиз, аммо ғалаба қозониш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз", дейди 59 ёшли мутахассис.

Манба: www.fifa.com
Киритилди: 13:00, 22.11.2012.
Ўқилди: 6784 марта.
Фикрлар: 11 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.