Аргентиналик собиқ футболчи Карлос Тевес "Ювентус"дан қандай кетганини эслади.
2014/15 йилги мавсумда ҳужумчи 29 та гол урди ва "бянконери"га Чемпионлар лигаси финалига чиқишга ёрдам берди, бироқ мавсум охирида у "Бока Хуниорс"га қайтишга қарор қилди.
"Ювентус"да ўйнаш катта завқ эди. Аргентинага қайтишга қарор қилганимда, хотиним мени ўлдирмоқчи бўлди. Италияда ҳаммаси яхши кечди, маҳаллий аҳоли кўп жиҳатдан бизга ўхшайди, "Ювентус" учун ҳар бир ўйинда мен ўзимни керакли жойда эканлигимни ҳис қилдим. Мухлислар мени кўриб хурсанд бўлишди, аммо "Барселона" билан Чемпионлар лигасининг ўша финал ўйини мен учун қайтишдан олдинги охиргиси бўлди", - дея Тевеснинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда италян ОАВлари.