ОЧЛ плей-офф босқичи доирасидаги «Ал-Арабий» — ОКМК (0:1) учрашувидан сўнг олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов матбуот анжуманида иштирок этди.
— Битта ўйинда ҳар икки жамоанинг имконияти юқори эканини айтиб ўтгандим. Ҳар икки жамоа гуруҳ босқичига чиқишни мақсад қилганди. Шунинг учун ҳам учрашув курашларга бой бўлди. Осон ўйин бўлмади. Умид қиламан, баҳс мухлисларга ёқди, аммо натижа маҳаллий мухлисларга ёқмагани аниқ. Ўзбекистонлик мухлисларга эса ўйин ва натижа ёқди, деб ўйлайман. Фурсатдан фойдаланиб, "Навбаҳор"ни ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиққани билан табриклайман.
— Бугун "Ар-Арабий" яхши ўйин кўрсатди, аммо ОКМК тактик нуқтаи назардан тўғри ҳаракат қилди. Ўйин шундай сценарий остида кечишини кутганмидигиз?
— "Ар-Арабий" жуда яхши жамоа эканини таъкидлаб ўтгандим. Шунга қарамай, шогирдларим рақиб жамоага бўш ҳудуд қолдирмади, зич ҳаракат қилишди. Бу эса рақибга ноқулайлик туғдирди. Бошқа томондан Қатарда ҳали мавсум бошланмаган. Бу ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Жамоа ҳали мусобақа ритмига тушиб олмаган. Бу нарса ҳам бизга асқотди. "Ал-Арабий" клубига чемпионатининг жорий мавсумида омад тилайман.
— Жорий мавсумда Ўзбекистоннинг 4та клуби ОЧЛ гуруҳида иштирок этадиган бўлди. Саудия Арабистони жамоалари кучайиб бораётганини инобатга олган ҳолда ўзбек клубларининг мусобақадаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?
— Бу футбол.
— Қатарнинг икки клуби ОЧЛни тарк этгани борасида фикрларингиз.
— Бу ҳам футбол (кулади).
— Жаҳон чемпионатини қабул қилган стадионда ўйнаш қандай бўлди? Таассуротларингиз.
— Биз футбол ўйнаган пайтда бундай стадионлар йўқ эди. Таърифга тил ожиз.