"Саутгемптон" ҳимоячиси Армел Белла-Кочап Бундеслигага қайтиши мумкин.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, 21 ёшли германиялик футболчига "Бавария" қизиқиш билдирмоқда, унга Дортмунднинг "Боруссия"си ҳам қизиқиш билдирган эди.
Белла-Кочап ўтган ёзда "Бохум"дан Англияга кўчиб ўтганди. Йил давомида инглиз клубида у барча мусобақаларда 26 учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.