Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция 2-0 Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Инсайдер Фабрицио Романо тажрибали мураббий Жорже Жезуш Португалия терма жамоасига бош мураббий этиб тайинланишини хабар қилди. У ушбу лавозимда уч йил ишлаган Роберто Мартинеснинг ўрнини эгаллайди.

Таъкидланишича, Жезуш 2030 йилги Жаҳон чемпионати якунига қадар мўлжалланган шартномани имзолайди.

Жезуш 71 ёшда бўлиб, у ўзининг мураббийлик фаолиятини 1989 йилда бошлаган. У "Бенфика", "Спортинг", "Фенербахче" ва "Ал-Ҳилол" жамоалари билан ишлаган, ўтган мавсумда эса "Ан-Наср" бошқарувида Саудия Арабистони чемпиони бўлди.

Португалия терма жамоаси Мартинес қўл остида 2026 йилги Жаҳон чемпионатида ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллай олмади, мусобақанинг 1/8 финал босқичида эса Испания терма жамоасига имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашди.

Киритилди: 23:35, 08.07.2026.
Ўқилди: 2841 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик