Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Самвел Бабаян: «Ўйиннинг асосий вақтида ғалаба қозонишни кўзлагандик»

Баҳо:
+ | -

«Навбаҳор» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичи доирасида бўлиб ўтган «Ал-Вакра»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

— "Навбаҳор" футбол клуби учун тарихий ўйин бўлди. Жамоа 23 йилдан буён қитъа миқёсида мусобақаларда иштирок этмаётганди. Биз Чемпионлар лигасида саралаш босқичи билан чекланиб қолмасдан, аввало гуруҳ босқичига чиқишни, ОЧЛ мадҳияси бизнинг майдонда ҳам янграшини, мухлисларимизга улкан қувонч улашишни истагандик. Ишқибозларимиз биз билан фахрланишлари учун қўлимиздан келган барча ишни қилдик. Бугун ўз жорий мавсумда ўз олдимизга қўйган мақсадлардан бирига эришдик. Аммо бу билан чекланиб қолмоқчи эмасмиз. Кейинги ҳар бир ўйин биз учун энг муҳими ҳисобланади.

Мураббийлик фаолиятим давомида, назаримда, ушбу мусобақада энг кўп қатнашган мутахассис ҳисобланаман. Ушбу тажрибамдан келиб чиқиб бугун мақсадга эришиш ўта муҳим аҳамиятга эга эди. Мен ўз жамоам билан Чемпионлар лигасида 2 марта ярим финалгача етиб борганман.

Айтиб ўтганимдек, гуруҳ босқичига чиқиш вазифасини удалладик. Энди гуруҳдан кейинги босқичга ўтишга ҳаракат қиламиз.

Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, "Ал-Вакра" жуда яхши жамоа. Унинг таркибида тажрибали футболчилар ва кучли мутахассислар йиғилган.

Мазкур ўйинга шундай стратегия танлаган эдик-ки, ўз устунлигимизни намойиш этган ҳолда рақибнинг камчилигидан фойдаланишмиз зарур эди. Биз бунга эришдик. Аммо ўз мақсадимизга ўйиннинг асосий вақтида эришишни кўзлагандик.

Бизни қўллаб-қувватлаш учун Қатарга келган ҳар бир мухлисга миннатдорчилик билдираман. Биз майдонга ўз ишқибозларимизни хурсанд этиш учун, улар биз билан фахрланишлари учун чиқамиз. Биз айни пайтда барча 3 та мусобақада ғолиблик учун курашаётган Ўзбекистондаги ягона клубмиз", — деди Бабаян.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:19, 23.08.2023.
Ўқилди: 2377 марта.
Фикрлар: 24 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8790]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3727]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3520]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2744]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2229]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1891]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1553]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1501]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1485]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [1370]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик