Хабарингиз бор, "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола узоқ вақтли белдаги муаммолар сабаб кеча операция қилинди. У камида ФИФА кунлари якунига қадар футболдан ташқарида қоладиган бўлди.
"Манчестер Сити"ни эса бу вақт давомида вақтинчалик Хуанми Лило бошқариб боради. Хуанми мураббийлар штабидан Пепнинг ёрдамчиси ҳисобланади.