Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

Маркес Лопес: «Навбаҳор»га ОЧЛнинг гуруҳ баҳсларида ҳам омад ёр бўлишини тилайман!»

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигаси саралаш баҳси доирасидаги “Ал-Вакра” – “Навбаҳор” (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Маркес Лопес қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.  

Қуйида испаниялик мутахассиснинг фикрларини эътиборингизга ҳавола этяпмиз.

"Бугунги ўйиннинг биринчи бўлимида тўпни биз назорат қилдик ва шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Бироқ жамоамизнинг етакчи футболчиларидан бирининг кутилмаганда жароҳат олиши учрашувга бироз таъсир ўтказди.Кейинчалик бир ўйинчимизнинг иккинчи марта сариқ карточка олиб, майдондан четлатилиши вазифамизни янада қийинлаштирди.

Биз ўша футболчи, яъни, Холид Юсуф Шуррабни алмаштирмоқчи эдик, лекин бунга вақт етмай қолди.

Шундай бўлса-да, шогирдларим “экстра-таймлар”нинг биринчи 15 дақиқасида яхши ҳаракат қилишди. Лекин таъкидлаганимдек, 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг, “Навбаҳор” ташаббусни ўз қўлига олди ва ягона гол учрашув тақдирини ҳал қилди.

Жамоамизда ҳам 2-3 та хавфли вазиятлар юзага келди. Лекин биз улардан фойдалана олмадик.

“Навбаҳор”ни бугунги ғалаба билан табриклайман ва ОЧЛнинг гуруҳ баҳсларида ҳам жамоага омад ёр бўлишини тилайман!", — деди Лопес.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 13:44, 23.08.2023.
Ўқилди: 3386 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5169]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4670]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3726]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [2982]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2811]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2597]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2327]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2294]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2100]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [1992]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик