Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Пеп ўрнига унинг устози катта саҳнага чиқиши керак

Баҳо:
+ | -

Кеча бироз кутилмаган янгилик содир бўлди. «Ман Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Барселонада операция қилинди. Энди бироз вақт давомида у жамоани бошқармайди.

«Сити» матбуот хизматининг хабар беришича, Гвардиола сўнгги пайтларда уни безовта қилаётган бел оғриғи туфайли операция столига ётишга қарор қилган. Пеп Каталонияда тикланади ва ФИФА кунларидан кейин Манчестерга қайтади. Пеп қайси ўйинларни ўтказиб юборади? ва унинг ўрнига ким жавобгар?

Гвардиола йўқлигида «Сити» АПЛда «Шеффилд» ва «Фулхэм» билан ўйнайди. Бу вақтдаги мураббийнинг вазифаларини унинг ёрдамчиларидан бири Хуанма Лильо ўз зиммасига олади. Лильо 2020 йилдан 2022 йилгача Гвардиоланинг «Сити»даги қароргоҳида ишлаган, кейин эса Қатарнинг «Ас-Садд» жамоасида мустақил ишлашга кетган.

«Манчестер Сити»даги даврим фаолиятимдаги энг қизиқарли даврлардан бири бўлди. Пеп билан, техник ходимлар ва футболчилар гуруҳи билан ишлаш ажойиб эди. Умид қиламанки, майдонда эришган муваффақиятимизда оз бўлсада ҳиссам бор», – деди Хуанма. Ёзда Пеп ушбу менежерни клубнинг штаб-квартирасига қайтишга кўндирган ва бу Лильонинг «шаҳарликлар» бош мураббийи учун қанчалик муҳимлигини кўрсатади.

Лильо Пепнинг ўқитувчиси ҳисобланади. Пеп ва Лильо ўртасида 6 ёшлик фарқ мавжуд. Аммо тажрибага келсак, улар орасида катта фарқ бор. 1996 йилда «Барса» «Оведо»ни 4:2 ҳисобида мағлуб этган. Учрашувдан сўнг жамоа сардори Гвардиола бош мураббий Лильога мурожаат қилди: «Менга жамоаларингиз ёқади ва сиз ҳақингизда кўп яхши гапларни эшитганман. Биз дўст бўла оламизми?»

Ўн йил ўтиб, Лильо Мексиканинг «Дорадос» клубини бошқараётган эди ва штабга 35 ёшли Гвардиолани таклиф қилди. Пеп аллақачон мураббий бўлишни ўрганаётган эди ва футболчилик фаолиятини якунлаш ҳақида ўйларди, Лильо билан ишлаш имконияти жуда муҳим эди - каталониялик аэропортга шошилиб, Мексикага учишга қарор қилди.

Лильо утопик футболни саҳналаштиришда асосий ролни ўйнаган. Яъни у 4-2-3-1 ни яратувчилардан бири ҳисобланарди, бу чизиқлар орасидаги сон устунлигини ва ҳимоячилар орасидаги кучли боғламни таъминлар эди, у кўпинча схемалар билан тажриба ўтказди. Унинг қурган ўйини жуда синхрон, мобил ва доимий ҳаракатга асосланган эди. Қисқа пасларнинг мукаммал даражасини ҳам ишлаб чиққан. 

«Биз яхши ташкил этилган ва интизомли жамоа эдик, у ерда импровизация учун жой йўқ эди, ҳаммаси мукаммал режалаштирилган - ҳамма бир нотада куйларди», деб эслайди унинг ёрдамчиси Раул Канеда.

Гвардиола Лильо шогирдларининг ўйин ўртасида босимнинг баландлигига қандай мослашгани билан қизиқди. Майдон энди мураббийни ортиқча безовта қилмасди. У ўйинлардан сўнг тўпга эгалик қилиш тамойилларини соатлаб муҳокама қилиш учун Дорадосга кўчиб ўтди ва якунда ўзи хоҳлаган нарсага эришди. Лекин ундан ҳам кўпроқ Лильо тўпсиз ўйин услубига таъсир қилди, кенг татбиқ қилди. Канеданинг фикрича, айнан Лильо Гвардиолада ҳужум ва ҳимоя ўртасидаги мувозанат ҳиссини, жамоанинг жойлашуви ва ҳимоячиларнинг бир бош олдинга чиқиб ҳаракатланиш услубини ривожлантирган.

«Сити»нинг бўлажак ўйинларида Гвардиола устозининг аниқ чизгиларини кўрамизми?

Киритилди: 14:13, 23.08.2023.
Ўқилди: 6056 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.