Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер 2-0 Парма
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Магнус Карлсен финалда ҳиндистонлик рақибини мағлуб этиб, фаолиятида илк бор шахмат бўйича Жаҳон кубоги совринини қўлга киритди

Баҳо:
+ | -

Озарбайжоннинг Боку шаҳрида шахмат бўйича Жаҳон Кубоги ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтди.

Финалда Магнус Карлсен тай-брейкда ҳиндистонлик Рамешбабу Прагнанандҳуга қарши дона сурди.

Учрашув тақдири тай-брекда ҳал бўлди. Унда Карлсен 2,5 : 1,5 ҳисобида ғолибликни қўлга киритди.  

Магнус фаолиятида илк бор шахмат бўйича Жаҳон Кубоги соҳибига айланди. Бунга қадар норвегиялик гроссмейстернинг энг яхши натижаси 3-ўрин бўлган.

Карлсен уч хил категория бўйича жаҳон чемпионига айланган: 2013 йилдан 2023 йилга қадар классик шахматда, 2014-2016, 2019 ва 2022 йилларда рапид бўйича, 2014-2015, 2017-2019, 2022 йилларда эса блиц бўйича.

2023 йилда Карлсен россиялик Ян Непомняшийга қарши шахмат тожи учун ўйинда иштирок этишдан бош тортган ва буни мотивациянинг йўқолиши билан изоҳлаганди. Натижада хитойлик Динг Лирен жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:39, 24.08.2023.
Ўқилди: 1719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик