Кириш Регистрация
28/06 03:00 Панама 2-1 АҚШ
28/06 06:00 Уругвай 5-0 Боливия
28/06 20:00 Сўғдиёна 4-2 Динамо
28/06 20:00 Қизилқум 1-0 ОКМК
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария - Италия
30/06 00:00 Германия - Дания
30/06 05:00 Канада - Чили
30/06 05:00 Аргентина - Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия

Кечанинг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

Клублар ўз таркибларини кучайтиришда давом этмоқда, чунки трансфер ойнаси ёпилишига жуда оз вақт қолди. Биз кечанинг асосий янгиликлари ҳақида гаплашамиз.

Чемпионлар лигаси ғолиби Саудия Арабистонига жўнаб кетди

Ҳимоячи Эмерик Ляпорт “Ан-Наср” билан шартнома имзолади. Янгилик ҳеч кимни ажаблантирмади, чунки журналистлар бу ҳақда сўнгги бир неча кун ичида кўп ёзишди. 29 ёшли футболчи тиббий кўрикдан ўтди ва 2026 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Олдинроқ инсайдер Фабрицио Романо футболчининг маоши мавсумига тахминан 20 миллион евро бўлишини таъкидлаган эди. “Манчестер Сити” эса ўз навбатида 27,5 миллион евро олди.

Азмун Моуриньо қўл остида ўйнайди

Ёзда Сердар Азмуннинг "Зенит"га қайтиши мумкинлиги ҳақида бир неча бор хабарлар пайдо бўлди. Бунинг ўрнига эронлик ҳужумчи А Серияга ўтади. "Рома" "Байер" форвардини бир мавсумга 12 миллион еврога сотиб олиш опсияси билан ижарага олди."Фулхэм" футболчига даъво қилган, бироқ Азмун Жозе Моуриньо туфайли Рим клубини танлаган. Мураббийнинг шахсан ўзи Сердарнинг ўтишидан манфаатдор эди ва бу асосий рол ўйнади. Азмун “Байер”га 2022 йилнинг бошида жўнаб кетган эди. Ўшандан бери у немис клуби таркибида 44 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди.

Санчес бир йилдан сўнг "Интер"га қайтади

2022 йилнинг ёзида Алексис "Интер"ни тарк этиб, "Марсел"га ўтди. У француз клуби сафида 44та ўйин ўтказиб, 18та гол урган. Мавсум якунида томонлар шартномани узайтирмасликка қарор қилишди ва чилилик эркин агент бозорига чиқди. Бир неча кун олдин "Интер" бош директори Жузеппе Маротта 34 ёшли Санчеснинг қайтиш истаги борлигини омма олдида эълон қилди. Романонинг сўзларига кўра, 25 август куни тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг томонлар қисқа муддатли шартнома имзолайди.

“Манчестер Сити” Европанинг энг яхши дриблингчиларидан бирини сотиб олди

Жереми Доку "Манчестер Сити"га кўчиб ўтди ва унинг трансфери Англиянинг топ-клубига 60 миллион еврога тушди. Йигит бор-йўғи 21 ёшда ва у аллақачон Реннда 92та ва Белгия терма жамоаси таркибида 14та ўйин ўтказган. Ўтган мавсум якунига кўра, Европанинг топ 7 лигасини ҳисобга оладиган бўлсак, Доку муваффақиятли дриблинглар сони бўйича учинчи ўринни эгаллади. Бу компонентда фақат Лионель Месси ва Винисиус Жуниор ундан муваффақиятлироқ бўлди.

“Ливерпуль” Салоҳни Саудия Арабистони клубига сотишдан бош тортди

"Ливерпуль" Муҳаммад билан хайрлашмоқчи эмас. Шу сабабдан инглиз клуби “Ал-Иттиҳод” билан музокара ўтказиш ниятида эмас. Олдинроқ жиддаликлар мисрлик футболчи учун 90 миллион евродан кўпроқ таклиф қилгани хабар қилинганди. Бу келишув Саудия футболи тарихидаги рекорд бўлар эди. “Ливерпуль” аввалроқ ярим ҳимоячи Фабиньони “Ал-Иттиҳод”га сотиб юборган, бироқ Салоҳда бундай эмас. Аввалроқ Relevo Саудия клуби Салоҳга Криштиану Роналдудан кўпроқ пул таклиф қилишга тайёрлигини хабар қилганди. “Ал-Иттиҳод” вакилларининг ишончи комилки, мусулмон давлатида ўйнаш ва катта маош ҳужумчининг Осиёга кўчиб ўтишига ҳисса қўшади.

Вейга "Наполи" ўрнига "Ал-Аҳли"га йўл олади

Саудия Арабистони билан боғлиқ яна бир ўтиш. Сўнгги ҳафталарда Габриел Вейга яқин орада "Наполи"га ўтиши ҳақида кўп гапирилди. Унинг ўрнига "Сельта"нинг 21 ёшли футболчиси Саудия Арабистонига йўл олади. "Ал-Аҳли" испан клуби билан келишувга эришди, футболчининг ўзи ҳам трансферга яшил чироқ ёқди. “Наполи” Вейга учун йилига 2,2 миллион евро, Саудия жамоаси эса 12,5 миллион евро таклиф қилди.“Реал” ярим ҳимоячиси Тони Кроос ярим ҳимоячининг трансфери ҳақидаги хабарга салбий муносабат билдирди. "Шармандалик" - немис футболчиси ёш футболчининг трансфери ҳақидаги маълумотни шундай изоҳлади.

Хорватия терма жамоаси дарвозабони "Фенербахче"га ўтди

Доминик Ливакович ниҳоят Загребнинг “Динамо”сини тарк этди. Афтидан, футболчи Хорватия чемпионати даражасидан анча ошиб кетган эди. "Фенербахче" дарвозабон трансфери борасида келишиб олганликларини эълон қилди. Яқин орада хорватиялик тиббий кўрикдан ўтиш ва шартнома имзолаш учун Истанбулга учиб кетади. Жорий мавсумда Ливакович барча мусобақаларда еттита ўйинда майдонга тушиб, олтита гол ўтказиб юборди.

Киритилди: 06:24, 25.08.2023.
Ўқилди: 4069 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.