"Барселона" ҳимоячиси Эрик Гарсия "Жирона"га ўтиши мумкин.
Mundo Deportivo нашрининг Cadena CER нашрига таяниб хабар беришича, 22 ёшли футболчига "Жирона" ва шахсан клуб устози Мишель Санчес қизиқмоқда.
Испаниялик футболчининг ўзи ҳам бу ўтишга рози.
Катта эҳтимол билан, тўлиқ трансфер эмас, балки ҳимоячининг ижараси муҳокама қилинади.