"Бенфика" ярим ҳимоячиси Анхель ди Мария аргентиналик футбол афсоналари Лионель Месси ва Диего Марадона билан муносабатлари ҳақида гапирди.
“Кўп йиллар давомида энг яхшиларга яқин бўлиш - бу шараф. Месси билан муносабатларим ажойиб, биз биргаликда кўп нарсага эришдик. Бу жуда катта муваффақият.
Марадона? Диего мени доим қўллаб-қувватлаган ва ҳимоя қилган. Бу менинг кумирим. У менинг қалбимда абадий қолади", - дея Анхель сўзларини келтирмоқда DSports Radio.