Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Георги Квесиашвили: «Насаф»га қарши ўйиннинг қадри олтинга тенг»

Баҳо:
+ | -

"Бухоро" - "Насаф" ўйини арафасида "Бухоро" клуби мухлислари сайти жамоа марказий ҳимоячиси Георги Квесиашвилидан қисқача интервью олди.

— Ташқаридан кузатганда жамоа хотиржам шуғулланмоқда. Жамоа мавсумдаги муҳим ўйинлардан бирини ўтказиш арафасида турибди. Ярим финал олдидан нималарни ҳис қиляпсиз? Кайфиятингиз қандай?
— Ўзимизни бўшашган ҳис қилмаяпмиз. Тўлиқ куч билан шуғулланяпмиз ва "Насаф"га қарши кечадиган муҳим ўйинга тайёргарлик кўряпмиз. Ҳеч қандай хавотир ёки қўрқиш йўқ.

— Рақиб жамоа ўйинини ўрганиб чиққан бўлсангиз керак. "Насаф"нинг устун жиҳати нимада?
— Ушбу мавсумда "Насаф"га қарши бир неча марта ўйнадик. Уларнинг кучли ва кучсиз жиҳатларини яхши биламиз. Биз бу ўйинда мезбонмиз ва финалга чиқиш учун гол уришдан ташқари ўз дарвозамиз дахлсизлигини сақлаб қола олишимиз зарур. Қизиқарли ўйин бўлади, деб ўйлайман. Бу ўйиннинг қадрига олтинга тенг эканини яхши биламиз.

— Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши зарурми ёки сиз бор эътиборингизни ўйинга қаратиб, трибуналардаги қўллаб-қувватлашга кўп аҳамият бермайсизми?
— Мухлисларни бекорга 12-ўйинчига қиёслашмайди. Албатта, мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши биз учун керак. Боиси мухлислар чин дилдан мухлислик қилса, бу бизга қўшимча куч беради, ўз уйимизда ўйнаётганимизни ҳис қиламиз ва рақибдан кучлироқ бўлишимиз кераклигини англаб етамиз. Футбол — мухлислар тинчгина ўтириб томоша қиладиган ва писта чақиб ўтрадиган спектакл эмас. Жамоа номидан мухлисларимизга қўллаб-қувватлаб турганликлари ва жон куйдираётганликлари учун миннатдорчилик билдираман.

— "Андижон" билан ўйиндан кейин меҳмонлар бош мураббийи Азамат Абдураимов саволларга жавоб берар экан, "Бухоро"нинг финалга чиқишига ишонмаслигин таъкидлади. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?
— Ҳар бир инсонда ўзининг қарашлари мавжуд. Кимнинг нима дегани биз учун муҳим эмас. Ўйиннинг тақдири қандай бўлиши ёлғиз худога аён. "Насаф"ни мағлуб этиш қўлимиздан келади ва биз финалга чиқа оламиз, деб ҳисоблаймиз. Бу йўлда ҳеч нарсадан қайтмаймиз.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 09:58, 24.11.2012.
Ўқилди: 4701 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.