Ҳужумчи Мойзе Киннинг ҳозирги маоши “Ювентус” раҳбариятини хавотирга солмоқда.
Миш-мишлар 23 ёшли футболчининг жамоадан кетиши билан боғлиқ ва Англиянинг "Фулхэм" жамоаси унга аллақачон қизиқиш билдирган. "Кекса сеньора" ҳужумчи билан хайрлашишга шошилмаяпти, у учун катта пул сўраяпти, аммо Киннинг юқори маоши "Ювентус" бошлиқларини сотиш ҳақида жиддий ўйлашга мажбур қилиши мумкин.
Журналист Ромео Агрестининг ёзишича, италиялик футболчи йилига 3 миллион еврога яқин маош олади, клуб фикрича, бу унинг ҳозирги ўйин даражасига тўғри келмайди.
Мойзе Кин ўтган мавсумда 40 та ўйинда 8 та гол урди. "Эвертон"дан футболчини сотиб олиш "Ювентус"га 30 миллион еврога тушди.