Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

"Манчестер Юнайтед"нинг мавсум аввалидаги муваффақиятсизлиги сабаблари ҳақида

Баҳо:
+ | -

"МЮ" ёзда давомидаги мавсумолди баҳсларини яхши ўтказди. Бироқ, мавсум аввали жамоага яхшилик олиб келмаяпти. Хусусан, қиммат футболчиларнинг омадсиз ҳаракатлари, жароҳатларнинг кўплиги, трансфер масаласидаги камчиликлар бир бўлиб, Эрик тен Хагга ўзининг асл режаларини амалга оширишга қўймаяпти. 179 миллион фунтни Андре Онана, Мейсон Маунт ҳамда Расмус Хёйлунн учун сарфлагач, жамоа юксалиш томон қадам ташлагандек кўринганди. Бироқ, 1 турдаги "Вулвз"га қарши ўта қийин ғалаба, ортидан "Тоттенхэм"га ҳисобда ва ўйинда мағлуб бўлиш, ҳаммаси кўнгилдагидек кетмаётганини кўрсатиб берди. Эрик тен Хаг жамоаси учинчи турни "Ноттингем Форест"га қарши ўтказади. Шундан сўнг эса "қизил иблислар"нинг кейинги манзили "Арсенал" стадиони бўлади. Гарчанд "МЮ"да муаммолар борлиги аллақачон маълум бўлиб улгурган бўлсада, тез орада манкунианликлар учун аҳвол бундан ҳам баттарроқ бўлиши мумкин.

Бу борада жамоадаги жароҳатланганлар салмоғи катта ўринга эга. Муҳим фигуралардан бири бўлган Люк Шоу лазарятга қўшилган энг сўнгги номлардан бири бўлди. Қолаверса, жамоа икки турдан бери марказий ҳужумчисиз майдонга тушмоқда. 72 миллион эвазига харид қилинган Расмус Хёйлунндаги бел жароҳати, 20 ёшли футболчини АПЛда ўйнашдан ҳали ҳам тўсиб турибди. "МЮ" ҳаммасини билган ҳолда, данияликни майдонга қайтаришга шошилгани йўқ. Шунингдек, мавсумолди баҳсларида жароҳат олган Том Хитон, Амад Диалло, Кобби Мейну ва Тирелл Маласияларнинг қайтиши ҳам яқин орада юз бермаслиги аниқ бўлиб улгурган. Шундай вазиятда Харри Магуайр, Мейсон Маунт ва Люк Шоулар ҳам сафдан чиқди. Маунт ва Шоу иккита турда иштирок этганди. Бироқ, энди тен Хаг "Ноттингем" билан таркибда ротация ишларини амалга оширишга мажбур бўлади. Айнан жароҳатлар сабабли нидерландиялик мутахассис 21 ёшгача бўлган жамоадан тўртта футболчини чақиришга қарор қилган эди.

Қониқарсиз натижалар фонида таркиб футболчилари томон танқид тошлари отила бошлади. Бу гапларнинг айримларида жон борлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Масалан, вингерлар бўлмиш Алехандро Гарначо ҳамда Антонилар ўзларидан кутилган ўйинни кўрсатмаётир. Маркус Рэшфорд ҳам (балки) ўзига қулай бўлган позицияда ўйнамаётгани сабабли, ҳали бирорта гол урмади. Ярим ҳимоядаги АПЛда энг зўрлардан бўлиши кутилаётгаб трио, Маунт, Каземиро ва Фернандешларнинг ишлари ҳам юришаётгани йўқ. Қайтага, уларнинг айримлари жамоанинг муваффақиятсизликларида айбланмоқда. Хусусан, ўтган мавсум қаҳрамонларидан бири бўлган Каземирони мутахассислар майдонда ўз вазифасини бажара олмасликда айблади. "Тоттенхэм"га қарши ўйин бунинг далилидир. АПЛнинг 2 турида энг кўп, 36 марта дриблинг орқали доғда қолдирилган футболчилар, бу айнан "МЮ" вакиллари экани ҳам, вазиятнинг нечоғлик ёмон эканини кўрсатади.

Айтиш керакки, анчагина пул сарфлаб қўйилганига қарамай, "МЮ" таркибида ҳали камчиликлар бисёр. Шулардан бири ярим ҳимоячига муҳтожликдир. Трансфер ойнаси ёпилгунига қадар Эрик тен Хаг ўзининг яна бир собиқ шогирдини олиб келишга ҳаракат қилмоқда. "Қизил иблислар" "Фиорентина" футболчиси Софьян Амрабатни ўзининг топ-нишонига айлантирган. Шунингдек, раҳбариятнинг Мейсон Гринвуд борасида чиқарган қарори ҳам, жамоани яна ҳужумчи сотиб олишга мажбур қилиши мумкин. Лекин клуб бир қанча футболчиларини сотмай, янги харидларни қила олмайди. Бунга Молиявий Фейр плей қоидалари йўл қўймайди. Хусусан, Магуайрнинг 30 миллион фунтлик трансфери амалга ошмай қолди. Бу эса жамоанинг кейинги ҳаракатларига салбий таъсир қилади. Таркибда жароҳатланганларнинг кўплиги, Эрик тен Хагни, аслида сотилиши керак бўлган Мактоминей ва Донни ван Де Бекдан фойдаланишга мажбур қилиши мумкин.
Вазиятга умумий баҳо беришдан олдин шуни ҳам унутмаслигимиз керакки, мавсум ҳали ўз аввалида турибди. Ўтган мавсум ҳам "МЮ" анча омадсиз старт олган. Агарда ҳужумчи муаммоси бартараф этилса, ҳаммаси ўнгланиб кетади. Негаки, жамоа ўйинларда етарлича имкониятларга эга бўлмоқда. Ундан фойдаланиш борасида муаммолар бор...

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:01, 26.08.2023.
Ўқилди: 2309 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.