"Челси" ҳужумчиси Италияга қайтади. Хабарларга кўра, Ромелу Лукакунинг "Рома"га йўл олиши аниқ бўлиб улгурган. Буни футболчининг ўзи тасдиқлади. У шундай дейди:
"Мен бироз асабийлашмоқдаман. Негаки, эртага Римга шартнома имзолаш учун бораман". Лукаку "Интер"даги ижара даври тугагач, у ерни тарк этганди.
Унга "Ювентус" жиддий қизиқиш билдирди. Аммо туринликлардаги молиявий чекловлар ҳужумчини олиб келишга қўймади.