Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Саудияга йўл олган навбатдаги иқтидор, Азарга келган кутилмаган таклиф — Кечанинг энг муҳим трансфер янгиликлари

Баҳо:
+ | -

26 август куни жаҳон футболидаги энг муҳим трансфер янгиликлари дайжести билан танишинг.

Саудия Арабистони клуби испаниялик супериқтидор билан шартнома имзолади

"Ал-Аҳли" ярим ҳимоячи Габриэль Вейга билан шартнома имзолаганини расман эълон қилди. Трансфер суммаси 40 миллион еврони ташкил этди. Шартнома уч йил муддатга имзоланди. Илгари Вейга "Сельта"да ўйнаган. Унга Европанинг бир қанча топ-клублари жиддий қизиқиш билдиришган эди, хаттоки футболчи "Наполи"га ўтишга яқин турганди. Лекин у охир-оқибат Саудия Арабистони вариантини танлади. "Ал-Аҳли"да Вейга йилига тахминан 12 миллион евро олади ("Наполи" 5 баравар кам таклиф қилди). Олдинроқ Мадриднинг “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Тони Кроос Габриэлнинг Саудия клубига ўтишини “шармандалик” деб атаган эди.

"Челси" Петрович билан шартнома имзолади

"Челси" сербиялик дарвозабон Жорже Петрович билан шартнома имзолаганини эълон қилди. Трансфер суммаси 16 миллион еврони ташкил этди. 23 ёшли футболчи билан шартнома яна бир мавсумга узайтириш имконияти билан 2030 йилнинг ёзига қадар тузилган. Ўтган мавсумда Жорже МЛСда йилнинг иккинчи энг яхши дарвозабони деб топилди. Петрович Сербия терма жамоасида иккита ўйин ўтказди.

"Брайтон" Кайседога ўринбосар топди

"Брайтон" "Лилль" ярим ҳимоячиси Карлос Балеба билан шартнома имзолаш бўйича келишувга эришди, дея хабар беради инсайдер Фабрицио Романо. Журналистнинг фикрича, трансфер суммаси 27 миллион евро + бонуслар сифатида 3 миллион евро бўлади. Балеба билан шартнома шартлари келишиб олинди, ярим ҳимоячи тиббий кўрикдан ўтади. 19 ёшли футболчи Лига 1да "Лилль"нинг асосий таркибида 23 та ўйинда майдонга тушди. Transfermarkt маълумотларига кўра, камерунлик футболчининг нархи 5 млн евро. Балеба "чайкалар" сафида "Челси"га АПЛ учун рекорд даражадаги 133,5 млн евро эвазига кетган Кайседонинг ўрнини эгаллайди.

Санчес "Интер"га қайтди

Чилилик ҳужумчи эркин агент сифатида “Интер” билан шартнома имзолади. Шартнома муддати - бир йил. Бунгача Алексис Санчес клуб сафида 109 та ўйинда майдонга тушиб, 20 та гол урган ва 3 та совринни қўлга киритган. У 2019/2020 йилги мавсумда ва 2020 йилнинг 1 сентябридан 2022 йилнинг 10 августига қадар “Интер” сафида ўйнаган. Чилилик футболчи ўтган мавсумни "Марсель"да ўтказди ва у ерда барча турнирларда 44 та ўйин ўтказиб, 18 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. У фаолияти давомида "Барселона", "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Интер" клубларида ҳам ўйнаган.

Азмун Моуриньонинг шогирдига айланди

"Рома" эронлик ҳужумчи Сердар Азмун билан шартнома имзолаганини элон қилди. Футболчи "Байер"дан 2024 йилнинг ёзига қадар 12 миллион еврога сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинганди. Азмун янги жамоасида 17-рақам остида ўйнайди. Бунгача Сердар Эроннинг “Сепахон”, шунингдек, Россиянинг “Рубин”, “Ростов” ва “Зенит” жамоаларида ҳам тўп тепган. Санкт-Петербург жамоаси таркибида Азмун 4 карра Россия чемпиони, икки карра Суперкубок соҳиби ва бир марта мамлакат кубогини ютган.

Азар учун Премьер-лигада кутилмаган вариант!

Эден Азар яна Премьер-лигага қайтадими? Бўлиши мумкин! The Guardian хабарига кўра, бельгиялик вингерга "Кристал Пэлас" қизиқиш билдирмоқда. Эден - эркин агент, шунинг учун "бургутлар" уни осонлик билан ўз сафига қўшиб олишлари мумкин. "Пэлас" "Галатасарой"га кетган Вильфрид Захага ўринбосар қидирмоқда, Азар вариантлардан бири. Аввалроқ Азарга МЛС, Бразилия ва Саудия Арабистонида қизиқиш билдирилаётгани хабар қилинганди. Америка лигасида унга "Ванкувер", Бразилия чемпионатига эса “Ботафого” қизиқиш билдирмоқда. Азарга Саудия Арабистони клубидан ҳам таклиф тушган.

"Интер" ҳужумчисини ижарага берди

“Интер”нинг аргентиналик ҳужумчиси Хоакин Корреа “Марсель”га ўтди. Клуб ва футболчи 2024 йилнинг ёзига қадар ижара шартномаси тузган. "Марсель" Корреани 10 миллион еврога сотиб олиши мумкин, провансликлар эса ижара учун 2 миллион евро тўлайди. Агар "Марсель" кейинги мавсумда Чемпионлар лигасига йўлланма олса, сотиб олиш мажбурий ҳолга айланади. Корреа француз клубида собиқ жамоаси "Интер"га кетган Алексис Санчеснинг ўрнини эгаллайди.

Тарихдаги энг қиммат футболчилардан бири Қатарга кетадими?

Фабрицио Романонинг хабар беришича, "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Ал-Дуҳаил"га ўтишга тайёр. 31 ёшли бразилиялик қатарликлар билан шартнома шартлари бўйича келишувга эришди. Бироқ “Ал-Дуҳаил” ҳали “Астон Вилла” билан келишувга эришгани йўқ. Қатар ва Саудия клублари аллақачон Коутиньога кўз тикишган, аммо бу борада энг жиддийи "Ал-Дуҳаил" бўлиб турибди. Филиппе ўтган мавсумда "Астон Вилла" сафида барча турнирларда 22 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган. Transfermarkt футболчининг бозор нархини 10 миллион еврога баҳолаган.

Рамос Туркияга борадими?

Испаниялик афсонавий ҳимоячи Серхио Рамос аввалроқ “Бешиктош” вариантини рад этганди. Шунга қарамай, у Туркия Суперлигасига ўтиши мумкин. Николо Скиранинг сўзларига кўра, 37 ёшли ҳимоячига "Галатасарой" қизиқиш билдирмоқда. Туркия гранди Рамосга йилига 10 миллион евро маош таклиф қилмоқда. Серхио ўтган мавсумни "ПСЖ"да ўтказди ва ҳозирда эркин агент.

Киритилди: 06:19, 27.08.2023.
Ўқилди: 14924 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.