Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо «Бетис»га бой берилган ўйиндан кейин ўз фикрини билдираркан, рақиб жамоанинг уч очкога муносиб футбол кўрсатганини таъкидлаб ўтди.
«Биз топ-профессионал футболчилар ҳақида гапирмоқдамиз. Футболчилар толиқиб қолгани сезилиб турганди. Чоршанба ва шанба кунлари иккита учрашув ўтказиш учун яхши савияда бўлиш талаб этилади. Футбол бу фақат оёқ дегани эмас. Юрақ ҳам бўлиши керак Агар сизда кучли хоҳиш бўлсагина бирор ютуқни қўлга киритишингиз мумкин».
«Агар сиз биз биринчи бўлимни яхши бошлаганимизни гапираётган бўлсангиз, демак сиз бошқаларга ҳам хайриҳоҳсиз. Ҳа, биз ўйин бошини қолган қисмларга қараганда, яхшироқ ўтказдик. Бироқ мен жамоам мағлубиятга учраган пайтда, уларни оқлаш учун баҳона изламайман».
«Мен «Бетис» футболчиларини ғалаба билан табриклайман. Улар дастлабки дақиқалардан бошлаб ўйин сўнггига қадар ғалаба учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Улар Бенземанинг ҳисобланмаган голи ва белгиланмаган тоза пенальтида айбдор эмаслар. «Бетис» «Реал»дан кўра яхшироқ ҳаракат қилишди. Ҳакамнинг қарорлари уларнинг фойдасига ишлаган бўлсада, «Бетис» ғалабага кўпроқ ҳақли ўйнади».
«Ўтган мавсум март ойида биз рақибимиздан 10 очко илгарилаб кетгандик. Аммо икки дуранг натижадан кейин чемпионлик масаласи очиқ қолганди. Эртага биз 11 очко ортда қолишни бошлашимиз мумкин. Бу тўрт ёки уч очко дегани эмас. Аммо жудаям пессимистик ёки оптимистик ҳолатга тушиб қолиш шарт эмас. Қийин бўлсада биз ўйиндан ўйинга бу фарқни йўққа чиқариб боришга ҳаракат қиламиз. Ҳатто мухлисларнинг ҳам биздан кўнгли совиб кетган тақдирда ҳам», дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «AS» нашри.