Кириш Регистрация
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут 1-1 Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм

Суперлига. "Қизилқум" - "Пахтакор". Превью

Баҳо:
+ | -

"Шерлар" Суперлиганинг 18-турида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишади.

Чемпионат доирасида жамоалар 47 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол жамоамиз тарафида. 40 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 133 гол урилиб, 27 тўп ўтказиб юборилган.

Навоийдаги 23 учрашувнинг бирортасида "Шерлар" мағлубиятга учрамаган. Меҳмонда 19 ғалаба ва 4 дуранг натижа кузатилган. Сафардаги 8 учрашувда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган. Ўтган мавсумда жамоамиз меҳмонда 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган.

Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача рекорд саналган йирик ғалабани қўлга киритган.

Баҳсни "Пахтакор"дан дисквалификация туфайли Муҳаммадқодир Ҳамралиев, "Қизилум"дан Ифеанйи Ифеанйи ўтказиб юборади.

"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 29 август, сешанба куни соат 19:30да "Ёшлар" спорт мажмуаси стадионида бошланади.

Киритилди: 14:39, 28.08.2023.
Ўқилди: 1286 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Барселона» янги трансферлар учун уч нафар футболчисини сотиб юборишга тайёр [3512]

«Ан-Наср» Пеп Гвардиолага даҳшатли шартнома таклиф қилишга тайёр [3360]

«Ўзбек ғурури». «Манчестер Сити» Ҳусанов учун махсус ишлаб чиқарилган бутсани намойиш этди (фото) [2466]

«Шу жиҳат устида ишлаши керак». Таҳлилчи Абдуқодир Ҳусановнинг камчилигини айтди (видео) [2425]

Ханси Флик Рэшфорд ва Канселу борасида бир тўхтамга келди [2390]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [2017]

«Ман Сити» мухлислари чемпионлик қўлдан чиққанидан сўнг Гвардиолага мурожаат қилишди [1710]

«Сити»нинг очко йўқотишидан сўнг «Арсенал» базасида ҳақиқий байрам бошланди (видео) [1684]

Жозе Моуриньо «Реал» таркибини кучайтирмоқчи: У клуб трансферларини тўлиқ назорат қилади [1635]

Жозе Моуриньо «Реал»да Карвахалга ўринбосар топди [1612]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик