"Челси" "Ноттингем Форест" ҳужумчиси Бреннан Жонсонга қизиқишини сўндиради. Журналист Саймон Филлипснинг ёзишича, “кўклар” аввалроқ футболчи учун 46 миллион евро таклиф қилишган, бироқ “ўрмончилар” рад жавобини этгач, Маурисио Почеттино жамоаси таклифни оширмаган.
Манбанинг таъкидлашича, "Челси" Жонсонни сотиб олишга уринишда давом этиши даргумон. Клуб ҳужумчига бўлган қизиқишни сўндирган ва энди ҳужумни кучайтириш учун бошқа вариантларни ўрганмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Тоттенхэм" сўнгги кунларда Жонсонга фаол қизиқиш билдирмоқда. "Ноттингем Форест" ўз футболчиси учун 60 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.