Суперлига 18-тур баҳсларида ҳакамлар ўзгариши амалга оширилди.
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – ОКМК ҳамда “Нефтчи” – “Андижон” баҳслари бош ҳакамлари ўзгартирилганини маълум қилади. Қуйида ушбу ўзгаришларнинг батафсил сабабини келтириб ўтамиз.
“Навбаҳор” – ОКМК учрашуви учун бир неча кун олдин тайинлов олган фарғоналик ҳакам Олим Тўйчибоев ўйинга тайёргарлик вақтида жароҳат олгани боис, ушбу муҳим баҳсни бошқара олмаслигини маълум қилди. Шунингдек, учрашув ВАР ҳаками бўлиши кутилган Илгиз Танташев юқорида таъкидлаганимиз, 17-тур доирасидаги ОКМК – “Нефтчи” баҳсида йўл қўйган хатоси туфайли 18-турдаги бу учрашувдан четлатилди (ҳозирча унинг иши Ҳакамлар қўмитасида кўриб чиқилмоқда ва якуний жазо тайинлангани йўқ). Шу туфайли, Олим Тўйчибоев ўрнига Темур Тўхтасинов ушбу учрашувда бош ҳакамлик қилса, ВАР ҳаками вазифасини Илгиз Танташев ўрнига эса Акобирхўжа Шукуруллаев бажариб беради.
“Нефтчи” – “Андижон” баҳси Мустақиллик байрами арафасида бўлиб ўтиши ҳамда телевидениенинг барча кўчма телевизион стансиялари ушбу байрамни ёритиш билан банд бўлиши сабабли, бу баҳсда ВАР технологиясидан фойдаланилмаслигини маълум қилинди. Натижада, марказ ушбу ўйиннинг даражасидан ва келтирилган сабаблардан келиб чиқиб, учрашувга ФИФА реферисини бош ҳакам этиб тайинлашга қарор қилди.