Италия «А» сериясининг 14-турига келиб Туриннинг «Ювентус» клуби яна очко йўқотди ва рақиблари учун имконият яратиб берди.
«Милан» меҳмони бўлган туринликлар Робиньо томонидан пенальтидан киритилган ягона гол эвазиг имкониятни бой бериб қўйишди. Натижада «кекса сеньора»нинг очколари сони 32талигича қолди. Бундан «Фиорентина» футболчилари унумли фойдаланиб қолишлари ва орадаги фарқни минимал даражада қисқартиришлари мумкин эди бироқ Туриннинг бошқа жамоаси «Торино» меҳмони бўлган жамоа фақатгина 1 очко билан ортга қайтадиган бўлди.
Эртага «Интер» ва «Наполи» жамоалари 14-тур учрашувларини ўтказишади. Агар бу икки жамоа ҳам ғалаба қозонадиган бўлса, «Ювентус»нинг чин маънодаги таъқибчиларига айланишади.
ИТАЛИЯ ЧЕМПИОНАТИ
14-ТУР
МИЛАН – ЮВЕНТУС 1:0 (1:0)
Гол: Робиньо (31, пенальти).
Милан: Амелия, Де Шильо, Йепес, Мексес (Сапата, 73), Констан, Ночерино, Н. де Йонг, К. Боатенг (Фламини, 84), Монтоливо, Эль-Шаарави, Робиньо (Паццини, 65).
Ювентус: Буффон, Бонуччи, Бардзальи, М. Касерес, Пирло, Исла (Падоин, 46), Асамоа (Погба, 72), Маркизио, Видаль, Куальярелла (Жовинко, 57), Вучинич.
Огоҳлантиришлар: Ночерино (17), Исла (30), Бонуччи (43), Маркизио (86), Жовинко (90), Йепес (90).
ПАЛЕРМО – КАТАНИЯ 3:1 (1:0)
Голлар: Микколи (10), Иличич (49, 60) – Лоди (71).
ТОРИНО – ФИОРЕНТИНА 2:2 (1:0)
Голлар: 1:0 – 40 Черчи, 1:1 – 74, пенальти Гонсало, 2:1 – 76 Бирса, 2:2 – 84 Эль Хамдауи.
САМПДОРИЯ – БОЛОНЬЯ 1:0 (0:0)
Гол: Поли (61).
Четлатиш: Морлео (5, Болонья).
ПЕСКАРА – РОМА 0:1 (0:1)
Гол: Дестро (5).
КЬЕВО – СИЕНА 0:0
Четлатиш: Самасса (85, Кьево).
АТАЛАНТА – ЖЕНОА 0:1 (0:1)
Гол: Бертолаччи (40).
Четлатиш: Э. Моретти (87, Женоа).
26 ноябрь
КАЛЬЯРИ – НАПОЛИ
ПАРМА – ИНТЕР
27 ноябрь
ЛАЦИО – УДИНЕЗЕ