«Манчестер Юнайтед» мавсум бошида муаммоларга дуч келди - ҳужумдаги ғалати ўйиндан ташқари (икки турда битта гол), таянч ўйинчиларининг жароҳатлари ҳам бунга қўшилди. Аввалига Мэйсон Маунт сафдан чиқди (у ёзда 64 миллион еврога келган), энди эса Тен Хагнинг асосий чап қанот ҳимоячиси Люк Шоу.
«Юнайтед» касалхонасида аллақачон саккиз нафар футболчи бор.
Сентябрь ойининг ўрталарига қадар жамоа чап қанот ҳимоячисисиз қолади. Бу ҳолатда фақат Диого Далот соғлом, у бу позицияда камдан-кам ўйнаган.
«Жамоамизда жароҳатлар билан курашиш бўйича ечимлар мавжуд», деди Тен Хаг «Ноттингем» олдидан матбуот анжуманида. - Бу сценарий ҳақида мавсум олдидан ўйлаб кўргандик. Бунга йўл қўймасликка умид қиласиз, лекин тайёр бўлиш керак».
«Юнайтед» ўтган мавсумда энг кўп ўйнади. Варан ва Тен Хаг бу борада ФИФА ва УЕФАни айбламоқда. Умумий жароҳатнинг аниқ сабаби ўтган мавсумдаги ортиқча юклардан келиб чиққан. «Юнайтед» 62 та ўйин ўтказган - ҳаттоки «Ман Сити»дан ҳам кўп.
Шу билан бирга, Бруно ўйналган дақиқалар бўйича ҳам пешқадам: барча мусобақаларда деярли 6000 дақиқа. Терма жамоа ҳақида гапирадиган бўлсак, Люк Шоунинг ёзи шундай кўриниш олди:
•3 июнь - Англия кубоги финали.
• 16 ва 19 июнь - Англия терма жамоаси ўйинлари.
• 15 июль - «Манчестер Юнайтед» билан мавсумолди ўйинига қайтиш.
Бир ойлик танаффус одатда нормал ҳисобланади. Аммо бундай аномал мавсумдан кейин бу жуда оз.
Мавсум олдидан ўйинчиларга ортиқча юклама бериш мавзусини 29 ёшида чарчоқ туфайли терма жамоани тарк этган Рафаэль Варан ҳам кўтариб чиқди:
«Футболчилар ва мураббийлар йиллар давомида жуда кўп ўйинларда иштирок этади, тақвим ҳаддан ташқари кўплиги ва футболчиларнинг жисмоний ва руҳий ҳолати учун бу хавфли эканлигидан улар хавотирда. Чемпионлар лигасининг янги формати ҳам ортиқча юклама дегани. Лекин терма жамоа ўйинларини ҳам унутмаслик керак. ФИФА ва УЕФА тақвимга қарашлари керак. Футболчиларга юк ортиб бормоқда ва бу нормал эмас», – деди Варан.
«Манчестер Юнайтед» 2022/23 йилги мавсумда жароҳатлар бўйича АПЛда кучли 6-ўриндан жой олди (34): футболчилар жами 1031 кун ва 133 ўйинни ўтказиб юборишди - масалан, «Сити»дан икки баробар кўп. «Арсенал»нинг позициясига эътибор беринг - нисбатан кам сонли жароҳатлар Микель Артетага чемпионлик пойгасида ёрдам берди.