Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Аллегри: "Бонуччи билан бундай хайрлашаётганимизда афсусдаман"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" бош мураббийи Массимилиано Аллегри ҳимоячи Леонардо Бонуччи ҳақида фикр билдирди. Клуб 36 ёшли фахрийга ишонч билдирмаяпти.

"Бу шундай тугаганидан афсусдаман. Февраль ойидан бери Лео билан ҳамма нарса аниқ эди, мен у билан бир неча бор гаплашдим. Мен ҳам, клуб ҳам келаси йил у бошқа жойда ўйнашни давом эттириш ёки фаолиятини якунлаш ҳақида қарор қабул қилиши керак бўлган йил бўлишини айтдик.

Сиз 36 ёшга тўлганингизда, 500 та ўйин ўтказиб, оқсоқлансангиз ҳам ўйнаб "Ювентус" тарихига кирганингизда... У "Ювентус"га шунчалик кўп куч берди, "Ювентус" унга шунчалик кўп нарса берди. У келажакка қараб, ўзи учун муҳим қарор қабул қилиши керак, лекин бир йил олдин эмас. Шахс сифатида у ёш.

Унга ўхшаган чемпионнинг фаолиятини якунлаши нормаль ҳолат, агар бу йил бўлмаса, кейинги йил бўлади. Фаолиятингизни тугатиш ҳақида ўйлаганингизда қўрқувни ҳис қилиш одатий ҳолдир. Мен чемпион бўлмаганман, шу боис фаолиятимни якунлашим осон бўлди. Аммо динамика бир хил. Сиз ҳақиқатни қабул қила олишингиз керак. Агар у биринчи бўлиб буни қилса, ўзи учун яхши бўлади. Акс ҳолда зерикарли. Мен учун бу муҳим эди. У аллақачон "Ювентус" тарихида, жамоада 500 та ўйин ўтказганлар кам", - деди Аллегри Football Italia билан суҳбатда.

Киритилди: 14:28, 29.08.2023.
Ўқилди: 1278 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.